Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ҳайитига навбатдаги туҳфа – Шеробод туманида 40 та хон | Surxondaryo viloyati hokimligi

Рамазон ҳайитига навбатдаги туҳфа – Шеробод туманида 40 та хонадон ўз эгаларига топширилди

Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш энг устувор вазифа сифатида қаралиб, кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, воҳамида ҳам аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, боқувчисини йўқотган, ёлғиз аёлларни уй-жой билан таъминлаш алоҳида эътиборда.

Бу каби хайрли ишларга саховатпеша тадбиркорларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Жумладан, яқинда Термиз шаҳрида 10 та оилага тадбиркор томонидан қурилган ижтимоий уйлар топширилган эди.

Бугун эса Рамазон ҳайити байрамига туҳфа сифатида Шерободлик тадбиркор томонидан туманнинг "Тароқли" маҳалласида 2 та кўп қаватли, 40 та хонадонли турар-жойлар қуриб битказилди ҳамда тўлиқ жиҳозланган ҳолда боқувчисини йўқотган, уй-жойсиз хотин-қизларга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, саховатпеша тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдирди ва хонадонлар калитларини ўз эгаларига тантанали топширди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site