Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистонда ўтказилган марафонда сурхондарёлик спортчи рекорд | Surxondaryo viloyati hokimligi

Тожикистонда ўтказилган марафонда сурхондарёлик спортчи рекорд натижани қайд этди

Беларусь, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этган ярим марафон мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, сариосиёлик Шоҳрух Давлатов белгиланган масофани 1:01:24 вақтда босиб ўтиб, эркаклар ўртасида Душабе ярим марафони ғолибига айланди.

Аёллар ўртасида юртимизда ташкил этилган бир қатор марафонлар ғолиби бўлган ҳамюртимиз Екатерина Тунгусковага тенг келадиган атлет топилмади. У финишга 1:13:31 вақтда етиб бориб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳар икки ғолиб спортчимиз шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграган XIII халқаро Душанбе ярим марафонида улар кўрсатган вақт бирлиги рекорд натижа сифатида эътироф этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site