Get Mystery Box with random crypto!

Дастурлар ва топшириқлар ижроси муҳокама қилинди Бугун вилоят | Surxondaryo viloyati hokimligi

Дастурлар ва топшириқлар ижроси муҳокама қилинди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон тумани ҳокимлигида қурилиш соҳаси, жумладан, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини муҳокама қилди.

Видеоконфренцалоқа тарзида Термиз шаҳри ва туманлар студияларидан иштирок этган масъуллар кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот берди. Айрим ҳудудларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ишларида сусткашликка йўл қўйилган. Аниқ муддатлар билан топшириқлар берилишига қармай Термиз, Шеробод ва Шўрчи туманларида ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этилиши қониқарсиз ҳолатда.

Ҳар бир масала юзасидан соҳа масъуллари ва ҳудуд раҳбарларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. Топшириқлар ижросига масъулиятсизлик билан қараган, лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаган мутасаддиларга кескин чоралар кўрилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site