Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида мутасадди раҳбарлар | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида мутасадди раҳбарлар Бойсун туманида ёшлар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, суҳбатлашди. Уларнинг таклиф ва муаммолари, янги ташаббуслари тингланди. Ёшларнинг ҳар бир муаммосини манзилли ҳал этиш орқали ҳаётда ўз йўлларини топишлари, бандлиги, таълим олишлари учун шароитлар яратилиши белгиланди.

Тадбир давомида Бойсун туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган энг ташаббускор ва ўз фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлиб, чин маънода ёшларга етакчилик қилаётган 5 нафар маҳалла Ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари топширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ташрифи давомида “Омонхона” дам масканида туристик зона ташкил этиш, Бойсун ва Олтинсой туманидаги туризм масканларини бир-бири билан боғловчи йўллар қурилиши ва бошқа туризм соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишилиб, керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site