Get Mystery Box with random crypto!

Термиз тумани Ахборот-кутубхона маркази янги замонавий бинода | Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз тумани Ахборот-кутубхона маркази янги замонавий бинода иш бошлади

Бугун “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келтирилган Термиз тумани Ахборот-кутубхона марказининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди.

Бинони таъмирлаш учун 948 млн сўм маблағ сарфланиб, китобхонлар учун зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, кутубхонанинг китоб фондини бойитиш учун маҳаллий бюджетдан 35 млн сўм маблағ ажратилиб, сўнги адабиётлар жамланмалари етказиб берилди.

Ахборот-кутубхона марказининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site