Get Mystery Box with random crypto!

Олтинсой туманинг “Хўжайипок” санаторийси ҳудудида ўтказилаётг | Surxondaryo viloyati hokimligi

Олтинсой туманинг “Хўжайипок” санаторийси ҳудудида ўтказилаётган “Узум сайли”да  туманда узумчиликка ихтисослашган деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари томонидан етиштирилган энг сара узум навлари, саноат корхоналарининг узумдан тайёрланган виночилик маҳсулотлари намойиш этилди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда вилоятимизда қуввати 12 минг 500 тонна бўлган 9 та узумни қайта ишлаш корхонаси фаолият юритаётган бўлса, унинг 5 таси Олтинсой туманида жойлашган. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда қайта ишланган хом ашёнинг қарийб 1900 тоннаси Олтинсойдаги корхоналар ҳиссасига тўғри келди.

“Султон шарбати”, “Мусаллас” агрофирмалари, “Илҳом-Нодир”, “Олтинсой узум шарбатлари”, “Полвонтош” масъулияти чекланган жамиятларида ишлаб чиқарилаётган вино ва шарбатлар ўз ички ва ташқи бозорда ўз харидорига эга.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site