Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қил | Surxondaryo viloyati hokimligi
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилиши;
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиниши;
2022 йил якунига қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги 568-сон қарори
Surxondaryo viloyati hokimligi . Web site: http://surxondaryo.uz/. Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088 . Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz . Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘...