Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тарти | Surxondaryo viloyati hokimligi
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (559-сон, 03.10.2022 й.) билан “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.
Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:
масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси; интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси; ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти; фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси; компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар; техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар; таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси; таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.
Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.
Масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Бунда: мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди; талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.
Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига келиши шарт:
Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Surxondaryo viloyati hokimligi . Web site: http://surxondaryo.uz/. Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088 . Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz . Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘...