Get Mystery Box with random crypto!

​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Бир | Surxondaryo viloyati hokimligi

​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

Биринчи Президент И. Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида (2017 йил 31 август), Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) унинг ҳайкаллари тантанали очилган.

Шунингдек, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ва бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.