Get Mystery Box with random crypto!

Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати чекланади Жорий | AXBOROT LIVE

Уч кун мобайнида Чорвоққа транспорт ҳаракати чекланади

Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.

6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;

7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;

8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланишини маълум қиламиз

AXBOROT LIVE каналига обуна
бўлинг

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE1BPheg4Um8UBpqWw