Get Mystery Box with random crypto!

(+165) — 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда корона | KUN_AXBOROTI

(+165) — 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5493 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

https://t.me/axborot_kun_official