Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида вафот этди Тошкентнин | AXBOROT

Тошкентда бир эркак жума намози вақтида вафот этди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Кўзи ожизлар» жомеъ масжидида жума намозини адо этиш вақтида 50 ёшлар атрофидаги эркак оламдан ўтди. Гувоҳларга кўра, эркак намоз ўқиётган вақтида йиқилиб тушган ва худди ҳуррак отаётгандек қийналиб нафас ола бошлаган. Ён-атрофдаги одамлар эса унга биринчи ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қилган.

Тез тиббий ёрдам шифокорлари етиб келгунига қадар, кўрсатилган биринчи ёрдамларга қарамасдан, эркак вафот этган.

Обуна бўлинг @AXBOROT25TV