Get Mystery Box with random crypto!

Энергия шантажими ёки заруратми? Россия ва Саудия Арабистони н | Axborot 24/7

Энергия шантажими ёки заруратми? Россия ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни ва ишлаб чиқаришни кунига 2 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олди

Россия, Саудия Арабистони ва бошқа ишлаб чиқарувчилар ОПEК+ йиғилишида нефт қазиб олишни кескин қисқартириш ҳақида эълон қилишди.

Саудия Арабистони ва Россия ишлаб чиқаришни 1-2 миллион баррел ёки ундан кўпроқ қисқартиришга келишиб олди.

Бугун Венада ОПEК аъзолари ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Йиғилишда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак иштирок этиб, у ишлаб чиқаришни сезиларли даражада қисқартиришни қўллаб-қувватлади.

Бу ҳақда Байден маъмурияти Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини: Қувайт, Саудия ва БААни ОПEК+ йиғилишида нефт қазиб олишни қисқартиришга қарши овоз беришга ишонтиришга ҳаракат қилган эди. Оқ уйда ишлаб чиқаришни қисқартириш истиқболи тўлиқ фалокат ва душманлик ҳаракати деб аталади. Яна бир америкалик расмий Оқ уй ваҳима ичида эканини айтди.

  Axborot_24/7 - энг тезкор янгиликлар каналига обуна були