Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирланаётгани ҳақида хабарлар та | Axborot 24/7

Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Овозли хабарларда айтилишича, Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган. Хабарга кўра, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолган. Овозли хабар йўллаганлардан бири бу ишларга депутатлар муносабат билдирмаётгани, мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида гапирган.

Шунингдек, Фарғонада ҳам бола ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ мавжудлиги айтилмоқда. Афтидан, масала жиддий, расмий муносабат кутамиз.

  Axborot_24/7 - энг тезкор янгиликлар каналига обуна булинг!