Get Mystery Box with random crypto!

#Тиббиёт Қўқон шаҳрида 213 миллион сўмлик  дори воситалар | AXBOROT | LIVE

#Тиббиёт

Қўқон шаҳрида 213 миллион сўмлик  дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
 
Жорий йилнинг 07 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚБ ва Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор  тадбир давомида, Данғара туманида яшовчи фуқаролар Х.Н. ва Д.Х. лар 30200 дона “Зордекс” дори воситасини 18.900 АҚШ доллари яъни 213 мллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар @AXBOROT