Get Mystery Box with random crypto!

Буғдой нархлари яна арзонлашмоқда Бугун кун давомида глобал т | AXBOROT

Буғдой нархлари яна арзонлашмоқда

Бугун кун давомида глобал товар биржаларида буғдойнинг спот нархлари 370 доллардан пастга тушди, котировкалар бир неча соат давомида 360 долларгача арзонлади. Бу нархлар уруш роса авжига чиққан 2022 йил март ойининг охирларидан бери биринчи марта кузатилаётган минимумлардир.

Ўзбекистонда 2022 йил ҳосили бўйича товар буғдойи июль ойидан бошлаб биржа савдоларига чиқарилиши маълум қилинган. Агар тенденция сақланса, асосий прогнозларга кўра июль-август ойларида буғдойнинг тоннаси 340-350 доллар атрофида бўлади.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3yKJsVNSvn255mWA