Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилоятида фуқаролар ўрт | AXBOROT

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал бўлганлиги ҳолати юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида, хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Натижада, бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдиришган.

Хозирда, жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3yKJsVNSvn255mWA