Get Mystery Box with random crypto!

#Ваҳшийлик Андижонда икки нафар ёш болани (ўғли 10 ёш, қизи | AXBOROT

#Ваҳшийлик

Андижонда икки нафар ёш болани (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) қасддан ўлдирган аёл киши ушланди

Жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилгани аниқланди.

Аёл кўрсатувида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетганлиги учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганлигини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида уни уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE3yKJsVNSvn255mWA