Get Mystery Box with random crypto!

ШАХСИЙ АВТОМОБИЛДА КИРАКАШЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ? ЖАВОБ: Йўқ, м | AVTO YURIST

ШАХСИЙ АВТОМОБИЛДА КИРАКАШЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

ЖАВОБ
:

Йўқ, мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарори (2011 йил 18 май, 139-сон)га асосан 2012 йилнинг 1 январидан шахсий автомашинасига эга фуқароларнинг лицензиясиз кира қилиши тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз:
МЖтКга кўра, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўмни ташкил этади.

@avtoyurist_uz