Get Mystery Box with random crypto!

ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИГА «ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ» БЕЛГИСИ АМАЛ ҚИЛАДИМИ? | AVTO YURIST

ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИГА «ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ» БЕЛГИСИ АМАЛ ҚИЛАДИМИ?

ЖАВОБ
:

Йўналишсиз таксилар «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Йўналишсиз таксилар сифатида фойдаланиладиган ҳамда ягона ички ва ташқи белгилар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари йўналишли транспорт воситалари учун махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Эслатиб ўтамиз
: Йўналишсиз такси деганда — йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра ҳисоблагич (таксометр) кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига йўловчиларни ва уларнинг багажини ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган автотранспорт воситаси тушунилади.

Асос:
"Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низом

@avtoyurist_uz