Get Mystery Box with random crypto!

АВТОМОБИЛНИ ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРСАМ БЎЛАДИМИ? Мани мошинам да | AVTO YURIST

АВТОМОБИЛНИ ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРСАМ БЎЛАДИМИ?

Мани мошинам дадамни бувисини номида. Ишончномасиз бошқарсам бўладми?

ЖАВОБ:

Йўқ, ишончномасиз бошқара олмайсиз.

Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин:

ота-онаси;

эри (хотини);

болалари;

ака-укалари;

опа-сингиллари.

Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.

Шунингдек, Йўл ҳаракати Қоидаларининг 8-бандига кўра транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкин.

@avtoyurist_uz