Get Mystery Box with random crypto!

Такси автомобиллари учун янги талаблар тасдиқланди Такси фаол | AVTO YURIST

Такси автомобиллари учун янги талаблар тасдиқланди

Такси фаолияти билан шуғулланувчи ҳам юридик шахслар, ҳам ЯТТларга тегишли автомобиллар учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:

автотранспорт воситасининг том қисмига тўқ сариқ рангли фонар (плафон) ўрнатиш ва унда «TAXI» таниш белгисини акс эттириш;

тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;

автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши керак.

Такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги («фил суяги» ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига («ТТ» церияли) қўйилган талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатилмоқда.

@avtoyurist_uz