Get Mystery Box with random crypto!

Газ балони ўрнатилиб, синовдан ўтказилмаган 300 дан ортиқ авто | AVTO YURIST

Газ балони ўрнатилиб, синовдан ўтказилмаган 300 дан ортиқ автобус 6 йилдирки одам ташиб келмоқда

Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “MAN A 22 CNG” автобусларига истисно тариқасида, келгусида синов ва аккредитациядан ўтказиш шарти билан STG-3 газ баллонлари ўрнатишга рухсат берилган.

Бироқ орадан 6 йил ўтса ҳам бу талаблар бажарилмаган. Шу сабабдан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурҳонов бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга сенатор сўровини юборди.

Автоюристга боғланиш
@yuristlar_maslahati

@avtoyurist_uz