Get Mystery Box with random crypto!

Ибрат Икки хил дунёқараш Бир киши иш столига ўтириб, қўлига | AvtoRaqaM 《Andijon》

Ибрат

Икки хил дунёқараш

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:

- Ўтган йили ўт пуфагим жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Бир неча ой ётиб қолдим.
Олтмиш ёшга етдим.
Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим.
Отам вафот этди.
Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди. Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди,- деб ёзди.

Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.

Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:

- Ўтган йили узоқ йиллар азоб тортиб келаётган ўт пуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди.
Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди,- деб ёзилганди.

Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин хар хил мулоҳаза қилишди.

ХУЛОСА:

Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди

Каналга уланиш

anba ➤ @AvtoraqamA