Get Mystery Box with random crypto!

#такрор 'Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди'. Имом Абу Довуд рив | Avto eʼlon | rasmi kanal

#такрор
"Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди".
Имом Абу Довуд ривояти.

Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини чалган ҳайдовчиларни кўрганда,шу ҳадис ёдимга тушади.Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат,нима фойда топишаркин?

Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикан бу?Бундай бемаза қилиқ унинг ўзига зарарку: улови тез бузилади, оқибати нохуш вазиятлар юзага келади.
Энг ёмони,динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади". Имом Табароний ривоят қилган.

Ҳисоб-китоб кунида ҳамма Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиб турганда, ундан маҳрум бўлиш хабарини эшитиш - жуда ҳам қўрқинчли ҳолат!

@MubashshirAhmad

Обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тавсия қилинг

Каналга обуна бўлиш учун

            AVTO ELON UZ