Get Mystery Box with random crypto!

Ва ниҳоят халққа пул тарқатиляпти ЎзА (@uzauz)нинг хабар бери | AvtoBozor

Ва ниҳоят халққа пул тарқатиляпти

ЎзА (@uzauz)нинг хабар беришича, 2 кун ичида жами 150 млрд сўм ҳудудлар кесимида моддий ёрдам сифатида тарқатилади:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

Мисол учун, Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг берган хабарига кўра, 20 мингта оилага (жами 84 335 киши) 1 млн сўмдан тарқатилишга қарор қилинган.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, демак республика бўйлаб 150 мингта эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан тарқатилади.

Халққа нақд пул кўринишида пул тарқатиш кераклиги, бу иқтисодий томондан энг тўғри қарор эканлиги хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан карантин бошлангандан буён жуда кўп таъкидлаб келинаётган эди. Лекин шу чоққача аҳолига ёрдам сифатида озиқ-овқат кўринишида маҳсулот тарқатиб келинди.

Ўйлайманки, ҳозирги бошланган нақд пул тарқатиш ташаббуси ҳар томонла тўғри қарор ва буни қўллаб-қувватлаган ҳолда имкон доирасида бардавом бўлишига тилакдошман.

P.S.: фақат пулларни тарқатиш учун муҳтож оилаларни аниқлаш механизми қандай йўлга қўйилгани ҳам муҳим албатта. Умид қиламизки, пуллар ўз эгаларига етиб боради, тарқатишнинг тўғри механизмини ишга солишади.


@xushnudbek