Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми? Агар сизни ЙПХ ходими алкотестер (техник воситаси | AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

#биласизми?

Агар сизни ЙПХ ходими алкотестер (техник воситаси) ёрдамида мастликка текширса ва сизда бу кўрсатгичлардан эътирозингиз бўлса, унда ЙПХ ходими сизни тиббиёт муассасига олиб бориши ва уерда қайтадан текширувдан ўтказилишингизни таъминлаши керак.

Барча текширувлар мутлақо бепул ўтказилади. Тиббий муассасаларда одатда пул сўрашади. Бу аслида ноқонуний.

ЙТХ содир этилгандан кейин текширувдан ўтган вақтларда ҳам худди шундай.

Агар тиббиёт муассасасида аниқланган кўрсатгичдан ҳам эътирозингиз бўлса, сиз мустақил ўз ҳисобингиздан бошқа тиббий муассасада ҳам текширувдан ўтишингиз мумкин.

Умумий қоида эса, текширув сиз тўхтатилган (ёки йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.

Асос:
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

@avtobloguz