Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор_хабар Афсуски, дунёнинг айрим мамлакатлари қатори мам | A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

#Тезкор_хабар

Афсуски, дунёнинг айрим мамлакатлари қатори мамлакатимизда ҳам вируснинг Omicron штамми аниқланганлиги ва эҳтиёт чоралари кучайтирилиши тўғрисида расмий хабар берилди.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилиши белгиланди. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилиши қайд этилди.

Бугунги ҳолатдан келиб чиқиб, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори томонидан масъул бўлим раҳбарларига институт ходимларини ўрнатилган тартибда эмлаш ва эҳтиёт чораларини кўриш бўйича кўрсатма берилди.

Ўзингизни ва яқинларингиз соғлигини асранг.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube