Get Mystery Box with random crypto!

А.Авлоний илмий-тадқиқот институти яна бир хорижий ташкилот би | A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

А.Авлоний илмий-тадқиқот институти яна бир хорижий ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва Финляндиянинг Таълим тадқиқотлари институти (Finnish Institute for Educational Research) ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича видеомулоқот ўтказилди.

Финляндиянинг Таълим тадқиқотлари институти профессори Жусси Валимаа А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишиб, амалга оширилган ишларга ижобий фикрларини билдириб ўтди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизими муаммолари ва масалаларини ўрганиш бўйича қўшма илмий-тадқиқотлар ва изланишлар олиб боришга урғу бериш кераклигини таъкидлади.

Учрашувда томонлар 20 дан ортиқ йўналишлар бўйича ҳамкорликда қўшма лойиҳалар олиб боришга келишиб олдилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube