Get Mystery Box with random crypto!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида таянч докторант, | A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида таянч докторант, мустақил изланувчи ва магистрантлар учун “Тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш, илмий-амалий журналлар ва конференцияларга мақолалар тайёрлаш” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Институтнинг Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими ҳамда Докторантура ва магистратура бўлими томонидан ташкил этилган мазкур илмий семинарнинг биринчи қисмида С.Азимов томонидан илмий мақолалар ёзишда адабиётлар рўйхатини шакллантириш масалалари ёритиб берилди.

Семинарнинг иккинчи қисмида 2-босқич таянч докторанти Д.Юсупованинг диссертация иши мавзусининг долзарблиги, тажриба-синов ишлари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Докторант, мустақил изланувчи ва магистрантлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook | Website |YouTube