Get Mystery Box with random crypto!

Аввал хабар берганимиздек, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот и | A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

Аввал хабар берганимиздек, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот интитути Франциянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мактабларда фаолият олиб бораётган француз тили ўқитувчилари учун махсус малака ошириш курсларини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Куни кеча Ўзбекистондаги Франция элчихонаси вакиллари Жан-Клод Бекко - Лингводидактика фанлари доктори, Европа Кенгаши эксперти, Янги Сорбонна университети фахрий профессори ҳамда Серж Беллини - элчихонанинг таълим ҳамкорлиги бўйича минтақавий атташеси А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтига ташриф буюриб, биргаликда амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа тафсилотлари ҳақида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида лойиҳани бошлаш учун Франция элчихонасининг маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда ўқитувчи-тренерларни танлаб олиш, малака ошириш контентини яратиш ва каскад усулида республикадаги барча француз тили ўқитувчиларини ушбу лойиҳага жалб этишга келишиб олинди.

Telegram |Facebook |Website|YouTube