Get Mystery Box with random crypto!

Уйқу режимини бузувчи одатлар Ишдаги вазифаларни уйга олиб к | "Aviatsiya Yoshlari"✈️

Уйқу режимини бузувчи одатлар

Ишдаги вазифаларни уйга олиб келиш.
Кўп одамлар ётиш вақтида телефонларидан иш хатларига жавоб беришади. Бу уйқуга ёмон таъсир қилади. Гаджетларнинг мовий экрани уйқу гормони мелатонин ишлаб чиқаришга халақит беради.

Кўп миқдорда кофеин ичиш. Қаҳва меъёрида ичилса фойдали. У хотирани ва эътиборни яхшилайди. Бироқ, кофеин дори ҳисобланади. Агар қаҳва кечки пайт ичилса, уйқуга таъсир қилиши мумкин.

Уйқу режимига риоя қилмаслик. Ухлаётганимизда тана ҳужайралари тикланади. Уйқу режимига риоя қилинса, жараён янада самаралироқ бўлади. Уйқу пайтида мушак тўқималари тикланади, мияда турли жараёнлар содир бўлади. Хотира мустаҳкамланади, нейронлар орасидаги алоқалар мустаҳкамланади.

Манба