Get Mystery Box with random crypto!

​​Россия авиакомпаниялари халқаро парвозларни тўхтатмоқда — ас | ✈️AviaDiel-Online aviakassa

​​Россия авиакомпаниялари халқаро парвозларни тўхтатмоқда — асосий саволлар

Росавиациянинг эълони халқаро парвозлар тўлиқ бекор қилинишини англатадими?

Йўқ, бундай эмас. Росавиация тавсия берди - агентлик 6 мартдан «кетиш» рейсларини, 8 мартдан «қайтиш» рейсларини тўхтатишни маслаҳат қилган.

Бу тақиқ Россия авиакомпаниялари хорижликлардан (биринчи навбатда европаликлардан) ижарага олган самолётлар уларнинг эгалари талаби билан хорижда ушлаб турилиши ёки ҳибсга олиниши хавфи юқори экани билан боғлиқ.

26 февраль куни ЕИ Россияга қарши санкциялар эълон қилганди.

Бу ҳужжат, хусусан, самолётлар ва эҳтиёт қисмларни Россиядаги жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда Россияда фойдаланиш учун сотишни тақиқлайди. Бу тақиқ бундай маҳсулотлар Европа Иттифоқи ҳудудида ишлаб чиқарилмаган ҳолатларда ҳам амал қилади.

Шунингдек, ҳужжат билан бундай маҳсулотларни бевосита ёки билвосита суғурта қилиш ва қайта суғурталашни ҳам тақиқлайди.

Россия компанияларидаги самолётларнинг кўп қисми хорижлик лизингга берувчилардан олинган. Cirium таҳлил компанияси маълумотига кўра, 777 самолётдан 515 самолёт лизингга олинган.

@aviadiel