Get Mystery Box with random crypto!

Авғонбоғ Масжиди

Telegram kanalining logotibi avgonbogmasjidi — Авғонбоғ Масжиди А
Telegram kanalining logotibi avgonbogmasjidi — Авғонбоғ Масжиди
Kanal manzili: @avgonbogmasjidi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.14K
Kanalning ta’rifi

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал
Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-07 09:31:41 #Қурбонлик
ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲАДИСЛАР ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ САВОБИ

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) ўша киши учун дўзахдан парда бўлади», дедилар». Табароний ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброк эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузирида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар». Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, алайҳи соллаллоҳу васаллам, қурбонликнинг ҳақиқати нима?» деб сўрадик. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?» дедик. У зот: «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули! Юнг-чи?» дедик. У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар».
Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Аллоҳнинг Расули, бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у Зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар». Табароний, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Одам алайҳиссаломдан то Ийсо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Уларнинг даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзининг қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

Manba ehtiromuz

@Avgonbogmasjidi
98 viewsXojimurod, 06:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:30:54 ҲАЁ ҲАҚИДА

Абу Масъуд Уқбадан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер" (деган гап) одамларга етиб келган нубувват сўзлардандир", дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги гап барча набийлар, аввалгилару охиргилар, ҳамма-ҳамма иттифоқ қилган ва яхши деб биглан манъолардан бири экан.
Ҳаё иннонни бошқа жонзотлардан ажратиб турувчи сифатлардан биридир.
Ҳаё инсонга зийнат ҳисобланган улуғ бир сифатдир.
Ҳаё барча набийларга муштарак сифат бўлган нарсадир.
Ҳаё айнан иймон эмас. Аммо ҳаё бўлмаса, иймон ҳам комил бўлмайди. Бас ҳаё иймоннинг шўъбаларидан биридир. Ҳаё мўмин-мусулмонларнинг мақталган сифатларидандир. Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон ҳаёли бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим.
Ҳар бир мўмин, ҳар бир мусулмон шарм-ҳаёли бўлиши лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Manba masjid abusahiy

@Avgonbogmasjidi
85 viewsXojimurod, 06:30
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:29:09 ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.


«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
(Тавба сураси, 51-оят).

@Avgonbogmasjidi
110 viewsXojimurod, 06:29
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:28:33 #Бир_хадис_шархи.


АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ

«Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

***

عَنْ أَبِى قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَوْمُ عَرَفَةَ، كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ: سَنَةٍ قَبْلَهُ، وَسَنَةٍ بَعْدَهُ ...

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

***

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ، أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».


Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади.

Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

Бизнинг манзил

@Avgonbogmasjidi

" Saodat nuri " канали.
135 viewsXojimurod, 04:28
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:08:14 БЎЛИБ ТЎЛАШГА ОЛИНГАН УЙНИ ПУЛИДАН ЗАКОТ

@Savollar_kanal 11275-савол

Ассалому алайкум! Мен 20 ойда бўлиб тўлаш учун уй олгандим. Уйни олишда ният ёки тикув машинаси каби ижарага бериб фойдаланиш ёки бир таниш уйи йўқ оилага яшаб фойдаланиши учун бериб туриш эди. Ҳозир уйни 13 ой тўловини тўлаб бўлганман. Закот берадиган ваҳт келди. Закот чиқараётганда уй учун тўланган пулдан ҳам чиқараманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уй учун тўланиб бўлган пулдан закот чиқарилмайди. Қўлидаги нисобга етган (27,200,000 сўм)дан закот бериш тўғрисида икки хил фатво берилган. Қуйида шу масаланинг тафсилоти билан танишасиз:
Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар ҳам чиқариб юбориладими? Масалан: Беш йилда узиш шарти билан йигирма миллион қарз олиб, уй сотиб олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал ва муажжал, яъни нақд берилиши керак бўлган ва  кейинчалик берилиши керак бўлган қарз. Саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб, у закот беришни ман қилмайди.
 وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُ
Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: «(Закот) ман  қилинимайди», дейилган.Содрушшаҳид айтди: «Бу борада ривоят йўқ. Лекин  ман қилиш ва ман қилмасликнинг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: «Саҳиҳ гап шуки, муажжал қарз закот беришни ман қилмайди», деди («Роддул мухтор», 2-жилд, 5-бет). Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради» (Муҳаммад Тақий Усмоний). Баъзилар: «Ўша йилда берадиган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради», деганлар (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш

@Avgonbogmasjidi
123 viewsXojimurod, 04:08
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:39:20 ​​#Ибрат_вақти

Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

@Avgonbogmasjidi
127 viewsXojimurod, 03:39
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:37:12 АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

(«Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир». Улашинг! Ажрингизни олинг!)

- Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
- Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!

- Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
- Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

- Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
- Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

- Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
- Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...

- Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
- Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!

- Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
- Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!

- Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
- Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.

- Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.

- Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!

- «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!

- Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

- Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.

- Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Ассалому алейкум Ийд қурбон хайит ,муборак бўлсин Аллох қилган ибодатларингиз тутган рузаларингизни қилган қурбонлинларингизни қабул қилсин .
*ИЙД ТАКБИРИ*

الله أكبر .. الله أكبر .. لا إله إلا الله ، الله أكبر .. الله أكبر .. ولله الحمد "

*АЛЛОҲУ АКБАР*
*АЛЛОҲУ АКБАР*
*ЛАА ИЛААҲА* *ИЛЛАЛЛОҲУ* *ВАЛЛОҲУ АКБАР*
*АЛЛОҲУ АКБАР* *ВА ЛИЛЛАҲИЛ* *ХАМД*

Дўстларим келинг такбирни бир неча маротаба айтиб дўстларингиз ҳам айтишига сабабчи бўлинг...

@Avgonbogmasjidi
164 viewsXojimurod, 03:37
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:32:07 #Тафаккур_қилинг

Аллоҳдан қўрқишнинг ҳақиқати

Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳдан қўрқувчи киши – кўзлари ёшга тўлиб йиғловчи киши эмас, балки нафси тусаган ҳаром амални қодир бўлиб турганда тарк қила олган кишидир”.

“Расоилу ибну Ражаб” асаридан.

@Avgonbogmasjidi
133 viewsXojimurod, 02:32
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:31:21 ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?
#дуо

88-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хўроз фариштани кўрса қичқиради, дейишади. Шу гапнинг асоси борми? Ҳайвонларнинг бемаҳал овоз чиқариши бирор нарсага далолат қиладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳа, бу борада кўплаб саҳиҳ ҳадислар бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ - صلى الله عليه وسلم -، قَالَ: " إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا " (أخرجه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечаси итларнинг ҳуришини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки улар сиз кўрмаган нарсани кўради. Кечаси ҳамма ухлаб ётган пайтда камроқ кўчага чиқинглар. Аллоҳ таоло тунда махлуқотларидан хоҳлаганича юборади”, деганлар (Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@Avgonbogmasjidi
141 viewsXojimurod, 02:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:28:26 Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
@Avgonbogmasjidi
119 viewsXojimurod, 02:28
Ochish/sharhlash