Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё ва Боёвут туманларидаги айрим ғалладан бўшаган дала ма | Avazbek Abdusamatov

Сирдарё ва Боёвут туманларидаги айрим ғалладан бўшаган дала майдонидаги сомонпоялар ярим кечаси ёқиб юборилди

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, Сирдарё тумани "Бешбулоқ" СИУ ҳудудидаги "Адолат Момо" фермер хўжалигида ғалладан бўшаган дала майдонидаги сомонпоя қолдиқларини фуқаро Б.Н. томонидан, шунингдек, Боёвут тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган тунги рейд жараёнида "Амир Темур" МФЙдаги "Темурбек Жамшид" фермер хўжалигида фуқаро М.А. томонидан ғалладан бўшаган дала майдонидаги сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланган.

@Boyovut_PressSecretary