Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 10 бандига асосан бир марталик пул мукофотини олиш ҳуқуқига эга бўлган илғор ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади.
Бунда илғор ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига тақдим этилади.
Низмонинг 11 бандига кўра бир марталик пул мукофоти меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида тўланади.
Бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 000 сўмни ташкил этади.