Get Mystery Box with random crypto!

Аслида, Рамазоннинг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида ҳам эътико | "Тазкийра" расмий канал

Аслида, Рамазоннинг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида ҳам эътикоф ўтириш мумкин. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунларда ҳам масжидда эътикоф ўтирганлар. Имом Бухорий, Муслим, Аҳмад, Молик, Абу Довуд ва Насоий каби муҳаддислар Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар, сўнг ўртадаги ўн кунликда ҳам ўриндиғига буйра (тўшамча) солинган туркий (!) чодирда эътикоф ўтирдилар. Кейин қўллари билан тўшамчани олиб, уни чодирнинг бурчагига ташладилар-да, сўнг бошларини (чодирдан) чиқариб, одамларга гапирдилар. Одамлар ул зотга яқин келдилар. Бас, ул зоти шариф дедилар: “Мен аввалги ўн кунликда эътикоф ўтириб, бу кечани (Қадр кечасини) изладим, сўнг ўртадаги ўн кунликда ҳам эътикоф ўтирдим. Менга (фаришталар) келишиб, охирги ўн кунликда, дейишди. Бас, сизлардан кимки эътикоф ўтиришни севса, эътикоф ўтирсин”. Шундан сўнг одамлар яна ул зот билан қўшилиб эътикоф ўтирдилар”.