Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмоннинг ота-онаси олдидаги вазифалари: 1. Бу мусулмонни | Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz

Мусулмоннинг ота-онаси олдидаги вазифалари:

1. Бу мусулмоннинг имон келтиргандан кейинги вазифаси:
«Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди» (Исро, 23).
2. Ота-онага ҳурмат билан муносабатда бўл:
«(Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркма! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро, 23).
3. Улар ҳақида Аллоҳга дуо қил.
«Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!»» (Исро, 24).
4. Агар улар мусулмон бўлмасалар ҳам уларга илтифотли бўл.
«Агар улар (яъни ота-онаг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да,) дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг Менга тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин!» (Луқмон, 15).
5. Айниқса, онага илтифотли бўл.
«Аввало онангга яхшилик қил, яна онангга ва яна онангга яхшилик қил, сўнг отангга яхшилик қил» (Термизий).
6. Уларнинг вафотидан кейин эсдан чиқармагин.
«Инсон вафот этганидан кейин, уч иши ўзи билан ҳамроҳ бўлади: жорий бўлиб турган садақаси, фойда келтириб турган илми ва уни дуо қилиб турган фарзанди» (Муслим).
7. Улар – жаннат клитидир.
«Ота-оналарининг касаллик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганида бошқасини рози қилиб жаннатии бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин» (Муслим).
8. Ота-онага қулоқ солмаслик – гуноҳи кабирадир.
«Гуноҳнинг катталари: Аллоҳга ширк келтирмоқлик, инсон қонини ноҳақ тўкмоқлик, ота-онага оқ бўлмоқлик ва ёлғон гувоҳлик бермоклик» (Имом Бухорий р.а.)
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун

@at_tavfiquz