Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати (давоми) Анас розиялло | Assoodiq

Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати

(давоми)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар» (Термизий ривояти)
Ҳалол меҳнат мусулмон тижоратчи учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат учун, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Бу ҳақда бир ҳадиси шарифни ёдга олайлик:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир маййитни олиб келишди. У зот: «Бу кишининг зиммасида қарзи борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Қарзини тўлайдиган бирор нарсаси қолдими?» деган эдилар, «Йўқ», дейишди. Шунда у зот: «Унга ўзингиз жаноза ўқинглар», дедилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қарзини мен тўлайман», деган эди, у зот олдинга ўтиб, ўша маййитга жаноза ўқидилар».
Бошқа ривоятда бу ҳадисга шундай қўшимча бор:
«У зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Биродарингнинг гарданини қарздан озод қилганингдек, Аллоҳ сенинг гарданингни дўзахдан озод қилсин. Билиб қўйингларки, қай бир мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг гарданини озод қилади», дедилар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 50 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг