Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Нисоб неча ҳил бўлади? Жавоб: Закотнинг нисоби уч ҳил | Assoodiq

Савол: Нисоб неча ҳил бўлади?

Жавоб: Закотнинг нисоби уч ҳил бўлади.
1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.

Биринчи нисоб
ни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) мол-мулклар ҳисобланади. Масалан, тилла, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари шулар жумласидандир.

Иккинчи нисобни белгилашда эса номий моллар ҳам, номий бўлмаган моллар ҳам ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчи моллар юқорида айтиб ўтилди. Номий бўлмаган, яъни ўсиб турмайдиган моллар эса тижорат мақсадида эмас, балки фарзандлар учун сотиб олинган бўш ерлар, ижарага берилмай, бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилган, лекин ҳали уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидирғалар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил-қизларнинг нисобига ҳисобланади), ҳеч қачон истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, шунингдек, телевизор каби ашёлар аслий эҳтиёждан ташқари мол саналади. Шунингдек, бир кишининг яшаб турган уйида умуман фойдаланмаётган хонаси бўлса ва унинг қиймати нисобга етадиган бўлса, мазкур хона ҳам аслий эҳтиёждан ташқари деб эътиборга олинади. Бу нарсалар закот беришда ҳисобга олинмаса-да, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг аслий эҳтиёжидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, қиймати закот нисобига етса, бундай кишиларга закот олиш жоиз бўлмайди, лекин қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш зиммасига вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар учун зарурдир. Иккинчи нисобни билиш эса берувчига (ўз ўрнига бериши учун) ҳам, олувчига ҳам зарурдир, чунки бу нисобда ҳам кўп ҳукмлар бор. Масалан, бундай кишиларга фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади, улар садақа олмаслиги (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслиги, назр қилинган нарсаларни олмаслиги керак бўлади.

Учинчи нисоб эса бир кунлик егулиги бўла туриб, тиланчилик қилиш ҳаром бўлган нисобдир. («Умдатул фиқҳ»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби, закотга оид фатволар» китобидан.

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

Нархи: 30 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Дўконларнинг манзиллари