Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ? Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммаси | Assoodiq

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ?

Савол:
Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Қурбонлик вожиб бўлиши учун тўрт шарт топилиши керак:

1. Мусулмон бўлиш. Чунки қурбонлик қурбат, яъни бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб, кофир унга аҳил эмас («Бадоиъус-саноиъ»).

2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди.
(«Ал-баҳрур-роиқ»).

3. Нисоб эгаси бўлиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар».
Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

4. Муқим бўлиш. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам мусофирга қурбонлик вожиб эмас.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас».
Шу сўзни Абу Ҳанифа ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам айтишган. («Авнул маъбуд»).

Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан.

Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.