Get Mystery Box with random crypto!

Шерикчиликдаги хатолар: фойдани тақсимлашдаги муаммолар Шерик | Assoodiq

Шерикчиликдаги хатолар: фойдани тақсимлашдаги муаммолар

Шерикчилик битимида фойдани аниқлаш тартибини, фойдани тақсимлаш муддатини аниқ белгилаб олиш – шерикчиликнинг энг муҳим шартларидан биридир. Исломий молия тамойилларига кўра, фақатгина тикилган сармояга мутаносиб мол-мулк бор бўлсагина, ундан ортган маблағ фойда ҳисобланади.

Масалан, савдода шерикчилик қилиш учун икки шерик бир миллион сўмдан жами икки миллион сўм пул тикишди. Бу пул қуйидагича сарфланди:
- ижарага 200 минг сўм;
- таъмирлашга 500 минг сўм;
- айланма («оборот») учун товар сотиб олишга 500 минг сўм.
Бир ойдан кейин ҳисоб-китоб қилинди. Айланмадан солиқ ва бошқа жорий харажатлар чиқариб ташланса, 200 минг сўм фойда кўрилибди. Демак, айланма ҳажми 700 минг сўм бўлибди (500 минг тикилган сармоя + 200 минг сўм фойда). Бу ҳолатда шериклар шу 200 минг сўмни фойда сифатида тақсимлаб олиши нотўғри бўлади.

Сабабини ушбу мақоладан ўқийсиз.