Get Mystery Box with random crypto!

Айбли мол билан боғлиқ танлов ихтиёри Бундай ҳолат сотувчи ўз | Assoodiq

Айбли мол билан боғлиқ танлов ихтиёри

Бундай ҳолат сотувчи ўзига маълум ва молнинг нархини туширадиган айб/нуқсонини яширган пайтда юзага келади.

Молнинг айбидан бехабар ҳолда уни сотиб олган харидорнинг танлов ҳуқуқи қуйидагилардан иборат:

-Молни сотувчига қайтиб бериб, пулини қайтариб олиш;

-Молни ўзида қолдириш, аммо айби эвазига товон/бадал ундириш

Сотувчи молининг айбини билган тақдирда, уни ошкор қилиши, харидорни огоҳлантириши вожиб/ мажбурийдир, нуқсонни беркитиш тақиқланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
“Сотувчи ва харидор то (келишув жойидан) тарқалгунларига қадар уларнинг (савдони бузиш) ихтиёри ўзларидадир. Агар рост сўзласалар ва молнинг айбини айтсалар, уларнинг бу савдоларига барака берилади. Агар молнинг айбини яширсалар ва ёлғон сўзласалар, бу савдоларининг баракаси бўлмайди” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Баракадан маҳрум бўлиш жазодир. Жазо бор экан, демак бу иш ман этилган, ҳаром ҳисобланади.


Мақола islommoliyasi.uz сайтидан олинди(Сулаймон Ар-Руҳайлийнинг “Савдога оид фиқҳий қоидалар” китоби асосида)
#Савдо_илми

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiqобуна бўлинг