Get Mystery Box with random crypto!

Савдо тартибига риоя қилинса, сотувчи ва харидoр бир-бирини ду | Assoodiq

Савдо тартибига риоя қилинса, сотувчи ва харидoр бир-бирини дуо қилади, раҳмат айтади. Зотан, барака ҳам шундадир.

Келинг, олди-сотди қилинадиган товарларга қўйилган бешта шарт билан танишиб чиқамиз.

Биз сотаётган товарлар одамлар учун моддий қийматга эга бўлиши керак.

Биз сотаётган товар жамиятга ҳеч қандай зарар келтирмайдиган, савдоси тақиқланмаган бўлиши керак.

Биз сотаётган товар воқеликда бор нарса бўлиши керак

Биз сотаётган товар мулкимизда бўлиши керак, яъни биз унга эгалик қилишимиз керак. Ўзимизники бўлмаган товарни сотишимиз дуруст эмас.

Биз сотаётган товарни харидорга топшириш имкони бўлиши керак.

Биз сотаётган товарнинг сифатлари аниқ, очиқ айтилиши керак.

Биз сотаётган товаримизни қабз қилиб олган бўлишимиз керак, яъни у бизнинг мулкимизга ўтган бўлиши керак.

Сиз олди-сотди қилаётган товарлар ҳам шу шартларга жавоб берадими?

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiq – обуна бўлинг