Get Mystery Box with random crypto!

Пул маблағини етказиб беришда исломий молия тамойиллари Ҳозир | Assoodiq

Пул маблағини етказиб беришда исломий молия тамойиллари

Ҳозирги глобаллашув даврида давлатлараро тижорат турлари кўпайиб бормоқда. Табиийки, пул маблағларини етказиб бериш хизматига ҳам талаб сезиларли даражада ошган. Маълумки, исломий молияда пул маблағи товар ҳисобланмайди, шунинг учун уни етказиб бериш хизматида маълум қоидаларга риоя қилиш керак бўлади.

Исломий молия тамойилларига кўра, пул маблағини етказиб бериш қуйидаги тартибда бўлиши керак:

1. Етказиб бериладиган пул етказиб берувчига топширилади.

2. Етказиб берувчи пулни айтилган жойга етказиб бериши керак.
(Eтказиб берувчининг иш хақи олдиндан тайин қилиниб, етказиб беришдан аввал ёки кейин берилса ҳам бўлади).

Амалиётда кўпинча бу кетма-кетликка амал қилинмаяпти. Масалан, Абдуллоҳ бошқа шаҳардаги Иброҳимга 10.000 сўм юбормоқчи. У пулни Муҳаммад деган одам орқали етказиб бермоқчи. Лекин Абдуллоҳ 10.000 сўмни унга топширмай туриб, Муҳаммад Иброҳимга 10.000 сўм етказиб беришини кутади, яъни Муҳаммад ўзининг ёнидан Иброҳимга 10.000 сўмни етказиб беради. Шундан кейингина Абдуллоҳ пул етказиб бергани учун 1.000 сўм қўшиб, Муҳаммадга жами 11.000 сўм беради.

Пул етказиб бериш мана шундай кетма-кетликда бўлса, яъни Муҳаммад аввал пулни ўзининг ёнидан етказиб бериши, кейин Абдуллоҳ унга ўша пулни ҳам, хизмат ҳақини ҳам қўшиб бериши исломий молия тамойилларига тўғри келмайди.
Исломий молия қоидаларига кўра, Муҳаммаднинг Иброҳимга берган пули Абдуллоҳга берилган қарз бўлади. Абдуллоҳнинг «Етказиб бериш хизмат ҳақи» деб, Муҳаммадга қўшимча 1.000 сўм бергани қарзнинг устига фойда олиш бўлиб қолади.

Мана шу мисолдан кўриниб турибдики, исломий молияда амалларнинг кетма-кетлигига, тартибига ҳам катта эътибор берилади. Шу ва шу каби бошқа масалаларда маслаҳат олиш учун, шартномаларни исломий молия қоидаларига ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқиш учун «ASSOODIQ CONSULT» компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: 55 500 5995

Яқинларга ҳам улашамиз.
@assoodiqconsult – обуна бўлинг.