Get Mystery Box with random crypto!

Шерикчиликдаги хатолар: шерикчиликми, музорабами? Бугунги кун | Assoodiq

Шерикчиликдаги хатолар: шерикчиликми, музорабами?

Бугунги кунда шерикчиликда кўп учрайдиган хатолардан бири шуки, томонлар шу шерикчиликнинг турини аниқ келишиб олмаган бўлади.

Масалан, икки томон шерикчилик қилишга келишади, унга кўра бир томон сармоя киритади, иккинчи томон эса бизнесни юритади. Бундай ҳамкорлик исломий молия тамойилларига кўра музораба ҳисобланади, чунки бир томон (инвестор) сармоя киритади, иккинчи томон (бошқарувчи) ишни бошқаради. Бунда фойда ўзаро келишилган нисбатда тақсимланади, зарар кўрилса, зарар тўлиқ инвесторнинг зиммасида бўлади, бошқарувчи фақат меҳнатига куяди.

Аксарият ҳолларда музорабадан фойда туша бошлагандан кейин бошқарувчи ўзига тегишли фойданинг ҳаммасини ёки бир қисмини шу бизнесга қайтадан киритиб юборади, натижада бизнеснинг мулкида бошқарувчининг ҳам улуши пайдо бўлиб қолади. Бу эса аслида музораба энди шерикчиликка айланиб қолганини билдиради, энди бу ёғига шерикчиликка тааллуқли қоидаларга риоя қилиш керак бўлади. Лекин томонлар бундан бехабар бўлса, ишни аввалги шартнома бўйича олиб бораверади, оқибатда уларнинг ҳақлари бир-бирига ўтиб кетади.

Шунинг учун шерикчилик қилишдан олдин тузилаётган келишув музорабами ёки шерикчиликми, шуни аниқ белгилаб олиш шарт. Музораба шерикчиликка айлантирилаётган бўлса, музораба тугатилиб, янги шерикчилик бошлангани ҳақида шартнома тузилиши керак, шунда ўзаро муносабатларда адолат ўрнатилган бўлади.

Шерикчилик ва музораба шартномаларини тузиш бўйича профессионал маслаҳат олмоқчи бўлсангиз, «ASSOODIQ CONSULT» компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: 55 500 5995

Яқинларга ҳам улашинг
@assoodiqconsult – обуна бўлинг