Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Бир одам бир буюмни сотиб олгач, тўсатдан вафот қилиб қ | Assoodiq

Савол:
Бир одам бир буюмни сотиб олгач, тўсатдан вафот қилиб қолди. Энди унинг вафотидан кейин сотиб олган буюмида айб чиқиб қолса, меросхўрлар айби бор буюмни ўша айб туфайли қайтариб бериши мумкинми?

Жавоб:
Ҳа, қайтариб бериши мумкин. Аслида ҳанафий мазҳабида хиёр меросхўрга кўчиб ўтмайди, бу ҳолатда хиёр ботил бўлиб, бай лозим бўлиб қолади, лекин хиёри айб бундан мустасно.
Мўътабар фиқҳий китоблардан бўлмиш «Ҳидоя»да шундай дейилган:

بِخِلافِ خِيارِ العَيْبِ؛ لِأنَّ المُوَرِّثَ اسْتَحَقَّ المَبِيعِ سَلِيمًا فَكَذا الوارِثُ
«Хиёри айб бундан мустасно, чунки мерос қолдирган одам ўша буюмни айблардан холи, саломат ҳолатда қўлга киритишга ҳақдор эди. Меросхўр ҳам худди шундай ҳаққа эгадир».

@assoodiq