Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЗИЯ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا | Assoodiq

ТАЪЗИЯ

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – дейдилар.

Assoodiq жамоаси Озод Мунавварнинг волидаи муҳтарамалари Марҳамат аянинг вафотлари муносабати билан марҳуманинг барча оила аъзолари ва яқинларига чуқур тазия изҳор этади ва ҳамдарлик билдиради.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, хато камчиликларини мағфират қилсин. Ортларидан қолган барча оила аъзолари ва яқинлатрига гўзал сабр берсин. Аллоҳ таоло барчамиз томонидан марҳуманинг ҳаққиларига қилинадиган дуои хойрларни даргоҳида қабул қилсин.

أم سلمة أم المؤمنين ما مِن مُسْلِمٍ تُصِيبُهُ مُصِيبَةٌ، فيَقولُ ما أمَرَهُ اللَّهُ: {إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ}اللَّهُمَّ أْجُرْنِي في مُصِيبَتِي، وأَخْلِفْ لي خَيْرًا مِنْها، إلَّا أخْلَفَ اللَّهُ له خَيْرًا مِنْها

Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар:

Мусулмонга мусийбат етканида Аллоҳ буюрганидек “Биз албатта Аллоҳникимиз ва албатта унга қайтгувчимиз, Аллоҳим мусибатим туфайли менга ажр бер ва ундан яхши ўринбосар ато қил” деса Аллоҳ таоло албатта унга яхши ўринбосар ато қилади. Саҳиҳи Муслим.