Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Имплант тиш қўйдириш мумкинми? Савол: Ассалому | ASRORXON DOMLA

#савол_жавоб

Имплант тиш қўйдириш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Имплант тиш қўйдириш мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

@ASRORHONDOMLA