Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
12.44K
Kanalning ta’rifi
⚡️ Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг асосий янгиликлари.
Реклама бўйича: @creator_sq
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга жойлаймиз!
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 10
2023-04-20 14:59:59
1-майдан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақи 7 фоизга оширилади.
Президент қарори билан 1-майдан бошлаб барча бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга оширилади.
Асосий янгиликлар канали
5.4K views11:59
2023-04-20 12:05:06
Расман: Университет, коллеж, мактаб ва боғчалар ҳам 4 кун дам олади.Расмийлар 21-апрелдан 24-апрелгача университет, коллеж, мактаб ва боғчалар ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан 4 кун дам олишини маълум қилди.
Асосий янгиликлар канали
1.5K viewsedited 09:05
2023-04-20 11:44:06
Бугун Ўзбекистонда барча ишчилар ишдан бир соат олдин кетиш ҳуқуқига эга.2023-йил 20-апрелдаги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси – 121-моддада назарда тутилган.
Ҳамкасбларингизга юборинг.
Асосий янгиликлар канали
2.1K viewsedited 08:44
2023-04-20 11:23:27
Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун кетма-кет дам олади.Президент фармони билан 21 ва 24 апрел дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Шу муносабат билан аҳоли 4 кун кетма-кет дам олади: 21, 22, 23 ва 24 апрел.
Асосий янгиликлар канали
2.3K views08:23
2023-04-20 09:10:24
Ҳайит намози вақти эълон қилинди (21-апрел, жума).Тошкент - 6:00
Андижон вилояти – 5:50
Бухоро вилояти – 6:20
Жиззах вилояти - 6:10
Навоий вилояти – 6:20
Наманган вилояти – 5:50
Самарқанд вилояти - 6:20
Сирдарё вилояти – 6:00
Сурхондарё вилояти - 6:15
Тошкент вилояти - 6:00
Фарғона вилояти – 5:50
Хоразм вилояти – 6:30
Қашқадарё вилояти – 6:20
Қорақалпоғистон – 6:40
Асосий янгиликлар канали
4.5K viewsedited 06:10
2023-04-20 08:03:33
Расман эртага, 21 апрел куни Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити нишонланади.Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Асосий янгиликлар канали
4.6K viewsedited 05:03
2023-04-19 16:04:04
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиси ширинликлар ва газланган сув сотиб олиш учун 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштирди.Бу воқеа Навоий шаҳрида содир бўлган. Эҳтиёт бўлинг, энди фирибгарлар пулни қалбакилаштириб, муомалага чиқармоқда.
Асосий янгиликлар канали
2.0K views13:04
2023-04-19 15:49:41
Истанбулда кун тунга айланди.Шаҳарни бирданига катталиги ўн километргача бўлган улкан қора булут қоплади ва у қуёшни 5 дақиқа давомида тўсиб қўйди. Шаҳар тунгидек қоронғи бўлди.
Асосий янгиликлар канали
2.6K views12:49
2023-04-19 15:33:31
Ўзбекистонда сигарет қолдиғи ёки ахлатни автомобил ойнасидан улоқтирганлик учун энди жарима солинади.“Cobalt” ҳайдовчиси сигарет қолдиғини улоқтиргани учун 300 минг сўм жаримага тортилди. Шунингдек, транспорт воситаси ойнасидан чиқинди, сигарет қолдиғи ва кулни улоқтирганлик учун ҳам жарима солинади.
Асосий янгиликлар канали
2.6K views12:33
2023-04-19 12:08:42
Рамазон ҳайити шанба, 22 апрел куни бошланиши мумкин – астрономлар.
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари астрономларининг фикрича, Ийд ал-Фитр (Рўза) ҳайити шанба куни (22 апрел) бошланиши мумкин, чунки янги Ой пайшанба куни эмас, жума оқшомида кўриниши кутилмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
Асосий янгиликлар канали
4.8K viewsedited 09:08